Маърифат Ва Маънавият Реферат

Уважаемый гость, на данной странице Вам доступен материал по теме: Маърифат Ва Маънавият Реферат. Скачивание возможно на компьютер и телефон через торрент, а также сервер загрузок по ссылке ниже. Рекомендуем также другие статьи из категории «Рефераты».

Маърифат Ва Маънавият Реферат.rar
Закачек 1110
Средняя скорость 8720 Kb/s

Маърифат Ва Маънавият Реферат

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТНИ ЮКСАЛТИРИШ.doc

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТНИ ЮКСАЛТИРИШ

1. Маънавият ва маърифат тушунчаси.

2. Маънавиятни англаш.

3. Маънавиятни шакллантирадиган асосий меъзон.

Маънавият ва маърифат тушунчаси

Маънавият ва маърифат тушунчаси кенг қамровли бўлиб, кишининг ақлу заковати руҳий дунёсини, олам ҳақидаги фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик, диний ва бошқа қарашла-рини, тасаввурларини, бир – бирларига, оилага бўлган муносабатларини. Ўзларининг ақлий меҳ-нати натижаларини ва ўзликни англашларини ифодалайди. Ақлу заковат, ҳис – туйғу, руҳий сало-ҳият уйғунлиги маънавиятнинг мазмунини ташкил этади. Маънавиятнинг бунёдкорлик, ўзгарти-рувчилик, бошқарувчилик, ихтирочилик, йўналтирувчилик каби хусусиятлари муваффақиятли ри-вожланишимизнинг муҳим шарти, кафолатлидир.

“Биз барпо этаётган янги жамият дейди Президентимиз И. А. Каримов, — юксак маънавий ва ахлоқий қадриятларга таянади ва уларни ривожлантиришга катта эътибор қаратади. Бу жараён миллий истиқлол ғояси ва мафкурасига, ўсиб келаётган авлодни ватанпарварлик руҳида тарбия-лашга асосланади.”

Ушбу услубий қўлланмани тузишдан мақсад Ахборот – кутубхона маркази ва Ахборот – русурс марказларида маънавият, маърифат, маданият аждодларимиз томонидан яратилган бой мерос – илмий ва маънавий хазинадир. Ушбу меросни ўрганиш, улардан фойдаланиш, улар қўл-лаган услуб – анъаналарни замона талабига татбиқ этиш, ёшлар ўртасида маънавий – маърифий ишларни тарғиб қилиш турли хил оммавий тадбирлар, китоб кўргазмалари, маънавий ва маъри-фий хоналар ташкил қилиш учун АКМ ва АРМ ходимларига ёрдам беради деган умиддамиз.

Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш миллий қадриятла-римиз, анъана ва урф – одатларимизни асраб – авайлаш, халқимиз, айниқса ёш авлод қалби ва он-гига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Бу борада тегишли идора ташкилотлар, жумладан Республика маънавият ва маърифат кен-гаши ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари томонидан муайян ишлар амалга оширилаётганини қа-йд этиш лозим. Шу билан бирга, халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион кураш-лар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий – маърифий ишларни за-мон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қи-лиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч осойишта ҳаётимизга хавф туғдириш мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб бориш вазифаси ушбу соҳадаги ишларни жумладан, Республика маънавият – маърифат кенгашининг фаолияти ва тар-кибий тузилишини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

Мамлакитимизда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини, уларнинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республика-сининг Президенти 2006 йил 25 августда “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий – маърифий иш-лар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарори ёшларни кўпроқ маънавий – маърифий иш-ларга жалб қилиш, турли хил “Маънавият хоналарини” ташкил қилиш, унда турли хил оммавий тадбирлар ташкил қилиш зарур.

Президентимиз И.А.Каримовнинг Ушбу китобида одамзот учун ҳамма замонларда ҳам энг буюк бойлик бўлиб келган маънавиятнинг маъно-мазмуни, унинг инсон, жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, бу мураккаб ва серқирра тушунчанинг назарий ҳамда амалий томонлари ҳар томонлама кенг қамровли фикрлар, хулосалар орқали таҳлил этилади.

Ушбу асар 2008 йил “Маънавият” нашриёти томонидан чоп этилган. Асар муқаддима ва тўрт бобдан иборат. Биринчи бобда “Маънавият — инсоннинг улғаиш ва куч-қудрат манбаидир”, деб номланади. Ушбу бобда:

  • маънавиятни англаш;
  • маънавиятни шакллантиришдаги асосий мезонлар;
  • маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги ҳақида тушунчалар берилган.

Иккинчи боб “Мустақиллик – маънавий тикланиш ва юксалиш”, деб номланади.

  • Миллий ғоя ва маънавий ҳаёт;
  • Маънавият ва жамиятнинг янгиланиши;
  • Ислоҳотлар ва уларнинг маънавий мезони белгиланган.

Учинчи бобда “Маънавиятга таҳдид – ўзлигимиз ва келажагимизга таҳдид”, деб номланган.

  • Глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидлар;
  • Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя.

Ҳамда тўртинчи бобда “Ватанимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори”

  • инсон қалбига йўл;
  • энг буюк жасорат ва “Хотима”дан иборат.

Бугунги мураккаб глобаллашув даврида маънавият соҳасида вужудга келаётган долзарб муаммолар, халқимиз маънавиятини асраш ва юксалтириш, айниқса ёш авлоднинг қалби ва онгини турли зарарли ғоялар ҳамда мафкуралар таъсиридан сақлаш, ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Ғоят муҳим ва ҳал қилувчи масалалар ўртага қўйилган мазкур асардан мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларнинг юқори синфларида, академик лицей ва касб-хунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчилар, олий ўқув юртларининг талабалари, олим ва тадқиқотчилар, ўқитувчилар, ижодкор зиёлилар, кенг жамоатчилик вакиллари, умуман, маънавият ва маърифат дунёси билан қизиқадиган барча инсонлар фойдаланиши мумкин.

«Маънавият» тушунчасининг илмий, фалсафий, адабий ёки оддий тилда ифо даланадиган куплаб таърифларни келтириш мумкин. Шунинг учун хам бу масала буйича илмий адабиётларда, кундалик матбуотда бир – биридан фарк киладиган фикр – мулохазаларни учратгандан бундан таажжубланмасдан уларнинг кайси муаллифнинг узига хос дунёкараши, мушохада тарзи ифодаси сифатида кабул килиш уринлидир.

Маънавият – инсонни рухан поклаш, калбини улуглашга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бакувват, имон – эътикодини бутун киладиган, виждонини уйготадиган бекиёс куч, унинг барча карашларининг мезонидир, десак, менимча, тарихимиз ва бугунги хаётимизда хар томонлама уз тасдигини топиб бораётган хакикатни яккол ифода этган буламиз.

Маънавиятни шакллантирадиган асосий меъзон

“Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир”.

Одамзод учун ҳамма замонларда ҳам энг буюк бойлик бўлган маънавият ҳақидаги бу фикрлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг яқинда “Маънавият” нашриёти томонидан чоп этилган “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобидан ўрин олган.

Китобнинг маъно-мазмуни, унда илгари сурилган ғоя ва қарашлар бугунги ва эртанги ҳаётимиз учун беқиёс аҳамиятга эга.

Муаллифнинг маънавият ҳақидаги, унинг инсон, жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни ва таъсири тўғрисидаги кўп йиллик кузатишлари, фикр-мулоҳазаларининг маҳсули бўлган бу асар ҳар томонлама теран илмий ва ҳаётий қарашларга асослангани билан кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортади.

Китобда маънавият тушунчасининг илмий- назарий, тарихий ва замонавий тамойиллари ҳар томонлама чуқур ифодасини топган, шу билан бирга, бугунги мураккаб даврда маънавиятга қарши қаратилган таҳдидларнинг кучайиб бораётгани ва бундай хатарларнинг туб илдизлари кўрсатиб берилган.

Маълумки, бу дунёда табиатда ҳам, жамиятда ҳам бўшлиқ бўлмайди. Бу ҳақиқат давлатимиз раҳбарининг олдинги асарларида ҳам кенг шарҳлаб берилган эди. Мазкур китобда бу масала янада чуқурроқ таҳлил этилади. Жамият ҳаётида, инсонлар онгида ғоявий бўшлиқ пайдо бўлган тақдирда уни бегона мафкура ва қадриятлар билан тўлдиришга уринадиганлар албатта топилиши ҳаётий мисоллар орқали исботлаб берилади.

Бу китоб бугун остонамизга ёпирилиб келаётган ана шундай хавф-хатарлардан огоҳ этиб, барчамизни яна бир бор сезгирлик ва ҳушёрликка даъват қилади, эл-юртимиз, ёшларимизни турли хил мафкуравий хуружлардан асраш борасида олдимизда турган вазифаларни аниқ-равшан белгилаб беради.

Муаллиф ўз китобида инсонни юксалтирадиган эзгу фазилатлардан бири бўлмиш маънавий жасорат ҳақида тўхталиб, “бу ёруғ оламда энг буюк жасорат нима, деган саволга, ҳеч иккиланмасдан, энг буюк жасорат – бу маънавий жасорат, деб жавоб берсак, ўйлайманки, янглишмаган бўламиз”, деб ёзади.

Шу маънода, бу китоб ҳар биримизни маънавий жасорат кўрсатиб, доимо юксак мақсадларни кўзлаб яшашга чорлаши билан, айниқса, муҳим аҳамиятга эгадир.

Аввало маърифат хусусида. Бу — одамнинг табиат, жамият ва инсонлар тўғрисидаги турли билимлари, тушунчалари, маълумотлари мажмуи бўлиб, унинг мазмуни бевосита шахс дунёқарашининг мазмун-моҳиятини белгилайди. Демак, ёшларга қаратилган ва улар ўқиб, ўрганиши учун йўналтирилган барча турдаги маълумотлар (китоблар, оммавий — ахборот воситалари орқали, мулоқот жараёнида), улар асосида шаклланадиган янгича тасаввурлар янгича дунёқараш учун заминдир. Мустақиллик йилларида эски, ўзини тарих олдида оқламаган мафкурадан воз кечилди, янги мустақиллик ғояси, унинг асосий тамойиллари, ёшларни маърифатли қилиш борасидаги вазифалар давлатимиз раҳбари И.А. Каримов асарларида мухтасар, аниқ баён этилган. Улар асосида мамлакатимизда янги «Таълим тўғрисидаги Қонун» ва «Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури» қабул қилинди. Улар ёшларнинг энг илғор илм — фан ютуқларидан боҳабар қилиш, буюк алломалар меросини чуқур ва теран ўрганиш, замонавий технологиялар асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш, ёшларни маърифатли қилишнинг барча шарт-шароитларини яратишни назарда тутади. Бу сайъи-ҳаракатлар маънавият борасидаги ислоҳотлар, ўзбек маданияти, санъати, адабиётини ривожлантириш ишлари, тарихимизни тиклаш борасида амалга оширилаётган оламшумул ишлар табиий, ёшларимизда янгича дунёқарашнинг шаклланишига асос бўлади.

  1. Каримов И.А. узбекистоннинг уз истиклол ва тараккиёт йули. Т. «узбекистон», 1992.
  2. Каримов И.А. узбекистон XXI аср бусаКасида. Хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлар. Т. «узбекистон», 1997.
  3. Каримов И.А. Баркамол авлод узбекистон тараккиётининг пойдевори. Т. «узбекистон», 1997.
  4. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халкни-халк, миллатни-миллат килишга хизмат этсин. Т. «узбекистон», 1998.

Абитуриентам

Преподавателям

  • Главная
  • Бўлимлар
  • Маънавият ва маърифат бўлими

Маънавият ва маърифат бўлими

Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи:

Жуманиязов Икрам Исмайлович

Маънавий-ахлоқий тарбия бўлими университетда олиб бориладиган маънавийй-маърифий ишларга бошчилик қилиш, бўлимга тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсатмаларни мувофиқлаштириш, бўлимлар, жамоат ишларида ва кафедраларнинг маънавий-маърифий тажрибаларни умумлаштириш, адабиётлар тайёрлаш ва уларни нашр қилдириш, талабаларнинг маънавий дунёсини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида тузилади.

Умумий қоидалар

  • Бўлим университет ректорининг буйруғи асосида тузилади;
  • Бўлимнинг ишчи гуруҳи университетнинг ушбу соҳа бўйича етакчи мутахассислари, профессор-ўқитувчилардан таркиб топади;
  • Бўлим маънавий-ахлоқий ишлар бўйича проректор бошчилигида фаолият олиб боради;
  • Ўз фаолиятини йўлга қўйишда бўлим факультет деканлари, бўлим бошлиқлари кафедра ҳам гуруҳ раҳарлари билан биргаликда иш олиб боради;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Маънавият ва маърифат марказининг низоми асосида иш олиб боради; жорий ва келажакдаги иш режаларига асосланиб иш юритади.

Бўлимнинг мақсади:

Талаба-ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларига содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг руҳий-эстетик дунёқарашини кенгайтириш, тафаккурини юксалтириш, ҳар хил оммавий маданият хуружларидан авайлаб-асраш, уларни бу йўллардан қайтариш, Мустақил Ўзбекистоннинг ҳақиқий фидойиси бўлиб камол топишини шакллантиришдан иборат.

Бўлимнинг вазифалари:

Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларга боғлиқ чора-тадбирларни ўтказиш;

Талаба-ёшлар орасида маънавий-ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, олижаноблик фазилатларини шакллантиришни йўлга қўйиш;

Миллий урф-одатлар, қадриятлар асосида олиб борилаётган анжуманлар, учрашувлар ташкил қилиш

Талабаларнинг руҳий ва жисмоний қобилиятини шакллантириш мақсадида олиб бориладиган ишларни шакллантиришга кўмаклашиш;

Университетда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини белгилаш, уларга зарур норматив ҳужжатлар ҳам тавсиялар ишлаб чиқиш;

Республика маънавият ва маърифат марказининг шаҳар, туман бўлимлари ҳамда мамлакатимизда хизмат кўрсатиб келаётган фондлар, ижтимоий ташкилотлар билан биргаликда маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш.

Бўлимнинг ҳуқуқлари:

Факультетлардаги маънавий-ахлоқий ишларни назорат қилиш;

Маънавий-ахлоқий ишларга боғлиқ вазирлик буйруқлари ҳам кўрсатмаларни факультетлардаги бажарилишини текшириш;

Деканнинг маънавий-ахлоқий ишлари бўйича ўринбосарларини сайлаш, ҳамда вазифалардан озод қилишга боғлиқ йиғилишларда доимий равишда ўз тавсиялари билан қатнашади;

Маънавий-ахлоқий масалалар бўйича факультет деканлари ва кафедра мудирларига кўрсатмалар, тавсиялар беради;

Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламаларида «Маънавий-маърифий ишлари» соҳасига тегишли бандига тўлиқ бажарилишини назорат қилади ва уни баҳолайди;

Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича декан ўринбосарлари олиб борадиган ишлар бўйича ҳар семестр якунида бўлим бошлиғига ҳисобот беради;

Маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш, яхши намуна кўрсатган бўлим, факультет, кафедра жамоатини моддий ва маънавий рағбатлантиришга тавсиялар беради.

Дата публикации: 13.05.2017 2017-05-13

Статья просмотрена: 174 раза

Библиографическое описание:

Матьязова Н. С. Комил инсон тарбияси: маънавият ва маърифат уйғунлиги // Молодой ученый. — 2017. — №16.2. — С. 30-32. — URL https://moluch.ru/archive/150/42536/ (дата обращения: 17.05.2018).

Проблема гармонично-развитого поколения с давних времён интересовала человечество. Воспитание гармонично-развитого поколения на протяжении веков является мечтой,желанием, идеалом людей. Эволюция мыслей о гармонично-развитом человеке связана с развитием науки и культуры,степенью производства, стилем руководства государства,характером системы, усовершенствованием.

Ключевые слова: человек, камолот, гармонично развитый человек, поведение, человечество, образование и воспитание, качества, личность, идея, ученые, произведение, Авесто, хадис.

The problem of harmoniously developed generation has interested humankind since ancient times. Upbringing of harmoniously developed generation for centuries is the dream,the desire, the ideal of the people. The evolution of ideas about harmoniously-developed man is connected with the development of science and culture,level of production,way of managing the state,the nature of the system improvement

Key words: Human, kamolot, harmoniously developed man, behavior, humanity, education and nurture, features, person, idea, scientists, work, Avesto, hadith.

«. Келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом, баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир»

Маълумки, Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришган дастлабки кунлариданоқ мамлакатимиз Президенти И.Каримов келажагимиз пойдевори бўлган ёшларни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда соғлом ижтимоий-руҳий муҳитларни яратиб бериш мақсадида таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилишга катта аҳамият берди.

Сир эмаски, ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат нафақат ер ости ва ер усти табиий бойликлари билан, ҳарбий қудрати ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан биринчи навбатда, ўзининг юксак маънавияти билан кучлидир. Бу нарса инсон шахсига нисбатан эътибор ва талабнинг кучайганлигини кўрсатади.

Таълим-тарбия жараёни тарбиячи ва тарбияланувчилар фаолиятининг ўзаро ҳамжиҳатлигидан иборатдир. Таълим-тарбия жараёни индивиднинг фақатгина билим, кўникма ва малакаларини шакллантириб қолмасдан, балки тарбияланувчи шахсига комплекс равишда таъсир этувчи ижтимоий муҳит доирасида амалга ошади [1]. Бундай жараённи талаб даражасида амалга ошишида мураббийлар, маънавият тарғиботчиларининг роли беқиёсдир.

Одамнинг комил инсон ва мукаррам инсон мартабасига кўтарилиши унинг маънавиятининг юксалиши демакдир. Шу ўринда айтиш керакки, бу соҳада олиб борилаётган назарий ва амалий изланишларни чуқур ўрганиш, уни амалиётда қўллаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Ёшларни миллий истиқлол руҳида тарбиялаш ҳамда камол топтиришда соғлом ижтимоий-руҳий муҳитнинг самарадорлигини янада оширишда мураббийлар ва тарғиботчиларнинг вазифалари, тавсиялар уларнинг иш ҳужжатлари, маънавий-маърифий тадбирларни амалга оширишда эътибор бериш лозим бўлган жиҳатлар ўз аксини топган. Ҳар бир мураббий, комиллик тарғиботчиси таълим-тарбия жараёнини тўғри ташкил қилишга, соғлом ижтимоий муҳитни яратиб беришга, масъулиятли вазифаларни виждонан бажариши лозимдир.

Комил инсонни тарбиялашга тасаввуф таълимотида алоҳида эътибор қаратилган. Тасаввуф том маънодаги инсонпарварлик таълимотидир, десак муболаға бўлмайди.

Е. Э. Бертельс: «Тасаввуф адабиётини ўрганмасдан туриб, ўрта асрлар мусулмон Шарқи маданий ҳаёти ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин эмас. Бу адабиётдан хабардор бўлмасдан Шарқнинг ўзини ҳам англаш қийин [2]», – дея алоҳида таъкидлайди. Шу боис ислом таълимотидаги комил инсон ғоясини тасаввуф таълимоти билан уйғун ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқдир.

Тасаввуф таълимотининг йирик вакили Ибн ал Арабийнинг фикрича, «Тангри таоло илоҳий нурдан илк марта Ақлли Аввални яратди ва унинг мурати шакли Комил Инсон қиёфасида зуҳур этди. Шунинг учун “Ҳалақаллоҳу одама ало суратар-Раҳмону», яъни Аллоҳ-одамни Раҳмон суратида яратди, деган ҳадис мавжуд. Комил инсон, шу тариқа, Аллоҳнинг Раҳмону Раҳим сифатларига эга бўлди, дейди.

. Комил инсон тимсоли Муҳаммад пайғамбар тимсолидир. Чунки у кишида ақлий руҳий камолот, дунёвий ва илоҳий билимлар жамулжам эди [3].

Аллоҳ ўзининг сифатларини фақат комил инсондагина кўради. Шу боис комил инсонгина Аллоҳ жамолини кўришга муяссар бўлади, – деб таълим берилади, тасаввуф таълимотида.

Демак, маънавий меросимизда, диний таълимотда комиллик инсоннинг қалби, яъни ботиний гўзаллиги билан белгиланишига алоҳида урғу берилади. Бу «Аллоҳ сизнинг суратларингиз ва амалларингизга эмас, балки қалбларингиз ва ниятларингизга боқар» сингари ҳадисларда ҳам ўз аксини топган.

Азизиддин Насафий комил инсонга таъриф бериб ёзади: «. билгилки, комил инсон шундай инсондурким, унда қуйидаги тўрт нарса камолга етган бўлсин: яхши сўз, яхши феъл, яхши аҳлоқ ва маориф».

Мутафаккирнинг ушбу фикрлари Абу Ҳомид Ғаззолий томонидан кенгроқ ифодаланади: «Аллоҳ ҳамма учун севимлидир, чунки Унда инсон тасаввуридаги барча эзгуликлар, инсонни ўзига тортувчи, муҳаббатига сабаб бўлувчи жамики сифат ва ҳислатлар мавжуд. Жумладан, инсон ўзига яхшилик қила оладиган саховатли одамларни, адолатли шохларни, шунингдек барча гўзал нарсалар, нафосат олами, хушбўй, хушсурат нарсалар ҳам севимли бўлиб, «саҳийлар сиймосида саҳоватни, одиллар сиймосида адолатни, қаҳрамонлар сиймосида қаҳрамонликни севамиз».

Комил инсон масаласида мулоҳаза юритилар экан, бевосита диний ва дунёвий маънавий қадриятларимизда бу масалага алоҳида эътибор қаратилганини эътироф этиш зарур.

Комил ва етук инсон ғояси, айниқса илк Ўрта асрларда Ўрта Осиёда машшойўун – перипатетик фалсафасида ўзининг ёрқин ифодасини топди.

Шайх Абдуқодир Гийлонийнинг комил инсон тўғрисидаги айтган фикрлари диққатга сазовордир. Мутасаввиф қодирия тариқатининг асосчиси бўлиб, «Девони Ғавсул Аъзам», «Мактуботи Гийлоний», «Туҳфатул қодирия», «Сиррул асрор. Мактубот», «Қасидаи ғавсия» каби асарлар Гийлоний қаламига мансубдир. Мутасаввифнинг «Сиррул асрор. Мактубот» асари ўзбек тилига таржима қилинган[4]. Ушбу асарда Гийлонийнинг комил инсон тарбияси ҳақидаги фикрлари баён қилинган. У комил инсонни ҳақиқий инсон номи билан ҳам атайди. Олимнинг назарида,

Комил инсон – руҳи олий ҳад даражасида юксалган инсон.

Комил инсон – фақирлик мақомидаги инсон.

Комил инсон – ўз нафсини жиловлаган инсон.

Комил инсон – тана ва руҳи уйғун инсон

Комил инсон – ҳақиқатни англаган инсон.

Комил инсон – нурий инсон.

Комил инсон – илоҳий-ладуний илмни эгаллаган инсон [5].

Қодирия таълимотининг асосчиси Гийлоний ҳақиқий инсонни тарбиялаш учун илм олиш, маърифатли бўлишни биринчи асос деган. Унга кўра, инсон кўриш, эшитиш, ақлни ишлатиш воситасида билиш қобилиятига эга бўлади, дейилган. Ушбу талқин Гийлонийнинг «Сиррул асрор» асарида яққол очиб берилган. Асарда инсонга илм икки қанот сингари зарурдир дейилади. Яъни инсон камолотида илмлар икки кўринишда: зоҳирий ва ботиний бўлади, дейилган.

Илмни эгаллаган, маърифатли бўлган шахс жаҳолатга қарши туради ва камол топади. Огоҳлик ўз навбатида илм, ақл, тафаккурга таянади [6]. Инсонни ғафлатдан уйғотиб, огоҳлик руҳида тарбиялаш ғояси Гийлонийнинг «Раббонийликни англаш» асарида яққол тасвирланган.

Хуллас, Гийлонийнинг фикрича, «комил инсон ҳақиқат илмини эгаллаган, руҳи қудсий, илоҳий зотни тажаллий этадиган, ақли кулдан баҳраманд бўлган, руҳи Лоҳут олами даражасидаги олий ҳадга камол топган, фақр ҳолатига етган улуғ, муборак, нурли, файзли ва барокотли зотдир».

Уйғониш даврининг буюк файласуфи, «иккинчи муаллим» унвонини олган мутафаккир Абу Наср Форобийни (873-950) комил инсон тўғрисидаги ғоялари унинг ижтимоий-сиёсий ва аҳлоқий қарашларида ўз инъикосини топди.

Маълумки, Абу Наср Форобий мусулмон Шарқида социология, сиёсий фалсафа соҳасида яхлит таълимот яратди. Бу соҳада мутафаккир кўплаб асарлар ёзди. «Фуқаролик сиёсати», «Фозил шаҳар аҳолиларининг фикрлари», «Бахт-саодатга эришув йўллари ҳақида рисола», «Буюк кишиларнинг нақллари», «Фазилатли ҳулқлар», «Фазилат, бахт-саодат ва камолот ҳақида» ва бошқа асарлар шулар жумласига киради. Умуман олганда, Форобий фалсафа, мусиқа, илм-фан, аҳлоқ, мантиқ, психология, математика, давлат ва ҳуқуққа оид кўплаб асарларнинг муаллифидир.

1. Иброҳимов А. ва бошқалар. Ватан туйғуси. Т.: Ўзбекистон, 1996. 110-б.

2. Бортельс Е. Э. Суфизм и суфийская литература. – М.: Наука. 1995. С. 54.

3. Комилов Н. Тасаввуф. – Тошкент. 2009 йил. 131-132-бетлар.

4. Юнусова Г. С. Абдулқодир Ғийлоний таълимотида билиш муаммолари// Фалсафа ва ҳуқуқ. Т.: 2005. № 3. – 78-82 б.

5. Бу ҳақда қаранг: Юнусова Г. Машғуллик ила фориғлик //Имом Бухорий сабоқлари. – Т.: 2005. № 4 – 188-189 б.

6. Наврўзова Г. Н., Зоиров Э. Х., Юнусова Г. С. Тасаввуфда инсон ва унинг камолоти масаласи. – Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ нашриёти, 2006. – 123 б.


Статьи по теме